11:41 / 03.09.2015
4821

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппин билан ўйинлар учун якуний таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйнайдиган 23 нафар футболчидан иборат таркиби маълум қилинди.

Яманга қарши ўйинда Азизбек Ҳайдаров дисквалификация сабаб майдонга туша олмайди. Бироқ Филиппинга қарши ўйинда у терма жамоа сафида бўлади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00да бошланади. 2 сентябрь куни икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40да бошланади.

5 жамоа ўрин олган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппинга қарши ўйинлар учун танлаб олинган 23 нафар футболчидан иборат таркибни келтириб ўтамиз.

 Дарвозабонлар

Исм-шарифи

Туғилган сана

Клуби

МТЖдаги ўйин

ва голлари

1

Александр Лобанов

04.01.1986

“Пахтакор”

0/0

2

Игнатий Нестеров

20.06.1983

“Локомотив”

92/-100

3

Элдор Суюнов

12.04.1991

“Насаф”

11/-4

 Ҳимоячилар

Исм-шарифи

Туғилган сана

Клуби

МТЖдаги ўйин

ва голлари

4

Даврон Хошимов

24.11.1992

“Пахтакор”

4/0

5

Егор Кримец

27.01.1992

“Пахтакор”

9/2

6

Анзур Исмоилов

21.04.1985

“Чангчун Ятай” (Хитой)

68/1

7

Ислом Тўхтахўжаев

30.10.1989

“Локомотив”

41/1

8

Шавкат Муллажонов

19.01.1986

“Локомотив”

39/0

9

Виталий Денисов

23.02.1987

“Локомотив” (Россия)

57/1

 Ярим ҳимоячилар

Исм-шарифи

Туғилган сана

Клуби

МТЖдаги ўйин

ва голлари

10

Одил Аҳмедов

25.11.1987

“Краснодар” (Россия)

70/12

11

Сервер Жепаров

03.10.1982

“Ульсан” (Жанубий Корея)

107/23

12

Азизбек Ҳайдаров

08.07.1985

“Аш-Шабоб” (БАА)

69/0

13

Фозил Мусаев

02.01.1989

“Сепаҳон” (Эрон)

20/0

14

Сардор Рашидов

14.06.1991

“ал-Жайиш”

24/7

15

Санжар Турсунов

29.12.1987

“Ворскла” (Украина)

47/5

16

Станислав Андреев

06.05.1988

“Пахтакор”

28/1

17

Жавоҳир Соҳибов

01.03.1995

“Пахтакор”

0/0

18

Жасур Ҳасанов

02.08.1983

“Локомотив”

42/2

19

Санжар Шоаҳмедов

23.09.1990

“Локомотив”

1/0

 Ҳужумчилар

20

Александр Гейнрих

06.10.1984

“Ордабаси”

83/28

21

Темурхўжа Абдухолиқов

25.09.1991

“Локомотив”

1/0

22

Игор Сергеев

30.04.1993

“Пахтакор”

19/6

23

Элдор Шомуродов

29.06.1995

“Бунёдкор”

0/0

Top