11:06 / 04.09.2015
2796

IFA 2015: Lenovo компанияси YOGA Tab 3 8" ва 10" планшетларини намойиш қилди

Lenovo компанияси IFA 2015 кўргазмасида намойиш қилган янги YOGA Tab 3 8" ва 10" планшетларининг иккиси ҳам уларга журнал кўринишини берадиган цилиндрик деталли анъанавий дизайн, қурилмалардан турли режимларда фойдаланиш, столда ўрнатиш ва деворга осиш имконини берадиган тешикка эга орқага ташланувчи таглик билан жиҳозланган.

Lenovo YOGA Tab 3 8" ва YOGA Tab 3 10" планшетлари арзон нархлар сегментига тегишли бўлиб, Android 5.1 Lollipop операцион тизими остида ишлайди ва 1,3 ГГц такт частотасига эга 4 ядроли Qualcomm процессорига эга. Иккала модель ҳам Dolby Atmos 3D Surround Sound аудиотехнологиясини қўллаб-қувватловчи стереодинамиклар ва айланувчи модулда жойлашган 8 Мп ли камера билан жиҳозланган.

YOGA Tab 3 8" планшети 1280 × 800 нуқтали кўрсатиш қобилиятига эга IPS-дисплей билан жиҳозланган. Унинг диагонали номида айтиб турилгандек 8 дюймга эга. Планшетда 1 Гб тезкор хотира, microSD хотира карталари ҳисобига 128 Гб гача оширилувчи 16 Гб флеш-хотира ўрнатилган. Планшетнинг ишлашига 6200 мА•соат ҳажмга эга батарея жавоб беради.

YOGA Tab 3 10” модели 10,1” ўлчамдаги 1280 × 800 нуқтали кўрсатиш қобилиятига эга дисплей, 1 Гб тезкор хотира, 16 Гб флеш-хотира, 128 Гб гача ошириш мумкин бўлган microSD хотира картаси, 8400 мА•соат ҳажмли батареядан ташкил топган.

Иккала планшет ҳам стилус сифатида исталган металл ёки ток ўтказувчи материалдан тайёрланган буюмни ишлатиш имконини берадиган AnyPen технологиясини қўллаб-қувватлайди.
YOGA Tab 3 8” 1 октябрдан сотувга чиқарилади. Планшетнинг Wi-Fi’ни қўллаб-қувватловчи варианти 169 доллардан, LTE-модемга эга варианти 199 доллардан сотилади.
YOGA Tab 3 10” эса 1 ноябрдан Wi-Fi’ни қўллаб-қувватловчи варианти 199 доллардан, LTE-варианти эса 249 доллардан сотувга чиқарилади.

Top