14:45 / 05.09.2015
3461

IFA 2015да бармоқ излари, кўз ва овоз сканерига эга смартфон тақдим этилди

IFA 2015 истеъмол электроникаси кўргазмаси доирасида Хитойнинг ZTE компанияси биометрик ҳимояга эга смартфони тақдимотини ўтказди.

Бармоқ изларидан ташқари, ускуна кўз ва овоз сканерига ҳам эгадир.

Смартфон, шунингдек иккита асосий камерага эга (13 ва 2 Мп ли). Фронтал камера сенсорли бўлиб, 8 Мп лидир.
ZTE Axon Elite пластик корпус билан қопланган. Ускуна FullHD ечимли ва Gorilla Glass 2.5D ҳимоя ойнасига эга 5.5 дюймли дисплейга эга. У 64 битли 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810 чипсет асосида ишлайди.

Оператив хотира ҳажми 3 Гб ни ташкил қилади, қурилган флеш-жамловчи 32 Гб ҳажмга эга, уни 128 Гб гача кенгайтириш мумкин. Аккумулятор ҳажми 3000 мА/соат. Ускуна, шунингдек, OS Android 5.0 Lollipop дастурида ишлайди.
Смартфон шу йилнинг сентябрь ойи охирида сотувга чиқарилади.

Top