08:29 / 05.09.2015
11942

Россия қўшинларининг Сурияга ташланиши ҳақидаги гап-сўзлар АҚШнинг хавотирига сабаб бўлмоқда

Оқ Уй бош котиби Жош Эрнест Вашингтон ОАВда тарқалган Россия қуролли кучлари бўлинмаларининг Сурияга ташланиши ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётганлигини таъкидлади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, Сурия президенти Башар Асадга ҳарбий ёрдам кўрсатилиши “беқарорлаштирувчи ва аксилсамарадор” омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Вашингтон бу мишмишларни тасдиқлай олиш-олмаслиги ҳақидаги саволни Эрнест очиқ қолдиришни маъқул кўрди.

Top