10:51 / 08.09.2015
2753

Ўзбекистонлик тўрт нафар ёш боксчи Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида тўрт нафар юртдошимиз рингга чиқди.

Биринчи бўлиб Жаҳонгир Раҳмонов -50 кг. вазн тоифасида Италия боксчиси Алессио Канжелосига қарши кечган оғир баҳсда 2:1 ҳисобига кўра ғолиб чиққан бўлса, Муроджон Алиев (-52 кг.) тунислик Аяри Сайфиддинга бирорта имконият қолдирмади. Шунингдек, -57 кг ва -75 кг. вазнда рингга кўтарилган Билолбек Мирзараҳимов ҳамда Қосимхон Қосимов ҳам рақибларини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олишди.

Бугун шунингдек, яна олти нафар боксчимиз рингга чиқади: (08.09.2015)
-48 кг.: Ҳалимбек Утегенов (Ўзбекистон) - Вакула Виктор (Молдавия)
-52 кг.: Муроджон Алиев (Ўзбекистон) - Кристиан Лаурент Питт (Филиппин)
-63 кг.: Тимур Мержанов (Ўзбекистон) - Майнекке Ричард (Германия)
-66 кг.: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) - Масъуд Бен Ибрахим (Тунис)
-75 кг.: Қосимхон Қосимов (Ўзбекистон) - Алексей Алфирау (Болгария)
-81 кг.: Роримша Профсор (Ўзбекистон) - Йосип Билетич (Хортватия)

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Петербург” спорт-концерт комплексида ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Х Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ғолиблиги учун дунёнинг 57 мамлакатидан келган 400 нафар кураш олиб бормоқда.

Top