18:25 / 09.09.2015
3876

Фарғона водийсида қуёш коллекторлари ва фотоэлектрик станциялар қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда

7-11 сентябрь кунлари Фарғона водийсининг бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга ҳудудларида “Экоэнергия” илмий маркази мутахассислари қуёш коллекторлари ва фотоэлектрик станциялар ўрнатиш бўйича ишлар олиб боради.

Бундай объектлар қаторида Андижон вилояти мактаби, Намангандаги табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий бўлинмаси, Фарғона вилоятидаги кексалар уйи ва интернат бор.
Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу тадбирлар атроф муҳитни асраш бўйича минтақавий лойиҳалар доирасида амалга оширилмоқда.

Бу ишлар тугатилгач, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ходимлари, кичик бизнес вакиллари, фермер хўжаликлари, умумтаълим муассасалари ва ОАВ ишчилари иштирокида таништирув семинари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Top