18:04 / 09.09.2015
1867

Google янги тайёр бўлган таомларни етказиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда

Google компанияси йил сўнгига қадар шунга ўхшаш хизматларни кўрсатаётган Amazon ва Instacart стартапи билан рақобатлашиш доирасида АҚШнинг бир қатор шаҳарларида янги тайёр бўлган таомларни етказишни бошлайди, дея хабар бермоқда The Verge.

Таомларни етказиб бериш хизмати дастлаб Сан-Франциско шаҳрида йўлга қўйилади. Кейинроқ эса яна бир Америка шаҳрида ишга туширилади, дея хабар қилди Google Express бош директори Брайн Эллиот.

Бундан аввалроқ эса Google бўлинмаси бир қатор товарлар, жумладан, узоқ вақт сақланувчи маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланар эди.

Top