15:00 / 10.09.2015
6213

14 сентябрдан Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиб, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмат марказининг хабар беришича, кейинги ҳафта аввалидан Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кундузги об-ҳавонинг дарҳол 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликларсиз ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Шарқдан ғарбга қараб сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-13 сентябрь кунлари эса жойларда шамол тезлиги сониясига 15-20 метр тезликкача кўтарилади.

11-13 сентябрь кунлари ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади. 14 сентябрьдан бошлаб кечки об-ҳаво кўрсаткичи 10-15 даражагача етса, кундуз куни 22-27 даражага қадар кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда 11-13 сентябь кунлари об-ҳаво кундузи 33-38 даража атрофида бўлса, 14 сентябрдан 25-30 даражага қадар пастлайди.

Мамлакатимиз шимоли — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида кундузги ҳарорат 30-35 даражадан 20-25 даражага пастлайди. Кечаси эса 10-15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида оз миқдорда ёмғир ёғиши мумкин, 11-12 сентябрда ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлса, 13-14 сентябрь кунлари 15-20 даражага тушади. Кечаси эса 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Top