19:40 / 10.09.2015
4700

Алибобо Раҳматуллаев Озарбайжоннинг “Раван” жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларининг эндиликда собиқ ярим ҳимоячиси Алибобо Раҳматуллаев Озарбайжоннинг “Реван” клуби билан шартнома имзолади. Келишув 1,5 йилга мўлжалланган.

24 ёшли футболчи Боку клуби сафида 10-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Раҳматуллаев бир ҳафта мобайнида “Реван” клубида кўрикдан ўтганди.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” Раҳматуллаев билан шартнома имзоланаётганида агар унга хориждан яхшироқ таклиф тушса футболчини ҳеч бир муаммосиз қўйиб юбориш борасида келишиб олганди. Шу сабабдан “Раван” унга расмий таклиф билан мурожаат этгач, Наманган жамоаси ва футболчи ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишди ва футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Ўзбекистонлик легионерлар сони шу тариқа яна бир нафарга ошди.

Маълумот учун, "Раван" жамоаси ўтган мавсум якунига кўра мамлакат премьер-лигасига бериладиган йўлланмага эга бўлганди. Айни пайтда мазкур клуб Озарбайжон чемпионатининг уч туридан сўнг икки очко жамғариб, ўн жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллаб турибди. Алибобо янги жамоасидаги дебютини 13 сентябрь куни "Нефтчи"га қарши учрашувда нишонлаши мумкин. 2007 йилда ташкил топган ушбу жамоа 2011 йилга келиб Озарбайжон премьер-лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди. "Арслонлар" 2013-2014 мавсумда Озарбайжон кубоги ярим финалига қадар етиб боришганди. Бу клуб тарихидаги энг катта ютуғи ҳисобланади. Аммо, шу мавсумнинг ўзида қуйи дивизонга тушиб кетганди.

Top