12:57 / 10.09.2015
3632

Нотўғри ҳисобланиб, кам тўланган пенсия газетага мурожаатдан сўнг ўтаб берилди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Найман қишлоғида истиқомат қилувчи нафақахўр Мамадали Беркинов турмуш ўртоғи Мўътабархон Беркинова билан нафақа пулларининг камайиб кетганлиги юзасидан газетага мурожаат қилди.

Газета таҳририяти томонидан мазкур мурожаат юзасидан молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармасига хат йўллади ва пенсия пулларининг тўлиқ ўтаб берилишига эришилди.
“М. Беркинованинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шаҳрихон туман бўлимига қилган мурожаатига асосан мавжуд ҳужжатлари бўлим мутахассислари томонидан қайта ўрганиб чиқилган.

Тайинланган пенсия миқдорини 2015 йил январь ойидан июнь ойига қадар ўтган давр учун қолиб кетган 394 613 сўм пенсия пулини ҳамда 239 863 сўм июнь ойи пенсияси жами 634 476 сўм 32 тийин маблағ бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шаҳрихон туман бўлими томонидан 2015 йил июль ойи тўлов рўйхатига қўшиб тўлаб берилганлигини маълум қиламиз”, - деди жамғарманинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н. Исмоилов “Адолат кўзгуси” газетасига йўллаган мактубида.

Top