07:03 / 10.09.2015
3062

Reuters Россия Украина билан чегарасида ҳарбий база қуришни бошлаганини маълум қилди

Reuters ахборот агентлиги Россия Украина билан чегарасида ҳарбий база қуришни бошлаганини маълум қилди. Агентликнинг таъкидлашича, қурилиш бўйича тегишли тендер Россия давлат хизматлари порталида эълон қилинган. Базанинг қурилиши ҳақида маҳаллий вакиллардан бири Александр Панченко маълум қилди. 

Агентликнинг ёзишича, 300 гектарда қуриладиган ҳарбий базада 3,5 минг ҳарбийга мўлжалланган 9 та бино жойлаштирилади.

Top