16:20 / 12.09.2015
3278

Ҳиндистондаги ресторанда юз берган портлаш қурбонлари сони 44 нафарни ташкил этди

12 сентябрь тонгида Ҳиндистондаги ресторанлардан бирида газ баллони портлаши натижасида 44 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Маълумот берган полиция вакилининг айтишича, портлашдан кейин ресторан биносида ёнғин чиққан ва бу ёнғин навбатдаги портлашларга сабаб бўлган.

Бундан олдинроқ, Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатидаги Жхабуа округидаги кучли портлаш ўнлаб кишиларнинг ўлимига ва унданда кўпроқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Top