15:39 / 12.09.2015
4361

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги рақиблари номи маълум бўлди

Бугун U-23 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати учун қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "С" гуруҳидан ўрин олди.

Шунингдек "С" гуруҳида Жанубий Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари ҳам ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа январь ойида Қатар давлатида бўлиб ўтади ва унда Бразилия-2016 Олимпиадаси учун кураш кечади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов ҳисобланади. Аммо мураббий олимпиячилар билан Словакияда ўтказилган йиғинда иштирок этмади. U-23 терма жамоаси Дилшод Нуралиев бошчилигида йиғин ўтказди.

ЖЧ, U-23
А гуруҳи: Қатар, Сурия, Эрон, Хитой;

B гуруҳи: Саудия Арабистони, Япония , КХДР, Таиланд;

С гуруҳи: ЎЗБЕКИСТОН, Жанубий Корея, Ироқ, Яман;

D гуруҳи: Иордания, Австралия, БАА, Вьетнам.

Top