06:20 / 13.09.2015
1909

Ҳиндистон ва Покистон чегарачилари маълумотлар билан алмашишни кучайтиришга келишиб олдилар

Ҳиндистон ва Покистон чегара қўшинлари назорат чизиғида қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида барча воситалар билан барча даражаларда маълумотлар билан алмашишни кучайтиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Indian Express нашри маълум қилди.

Ҳиндистон ва Покистон чегара қўшинлари раҳбарларининг музокаралари 9-12 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтди.

Нашрнинг ёзишича, делегациялар маълумотлар алмашишни, жумладан телефон ва электрон почта орқали, кучайтиришга келишиб олдилар.

Томонлар, шунингдек, спорт ва маданий тадбирлар ўтказишга ҳамда чегаранинг баъзи ҳудудларини мувофиқлаштирилган ҳолда назорат қилишга келишиб олдилар.

Top