Деярли 10 йил давомида турли мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи бўлиб ишлаб келган қаршилик Дилноза Усмонова боғча мудираси бўлиш орзусида сохта диплом олди, аммо унинг бу иши 1 йилдан сўнг фош этилди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида ёритилди.
Айтилишича, 2014 йили Усмонова Қарши давлат университетида ишлайдиган Шавкат Тилововдан 3 500 долларга сохта диплом сотиб олган ва шу асосда шаҳардаги 48-сонли мактабгача таълим муассасида мудира бўлиб ишлаб келган.
Аммо дипломнинг сохталиги фош этилди. Шаҳар суди Усмоновани 1.5 йил ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.