00:29 / 15.09.2015
5595

Тошкентда ноқонуний ширинликлар ишлаб чиқарувчи цех фаолияти фош қилинди

Тошкентда ноқонуний ширинликлар ишлаб чиқарувчи цех фаолияти фош қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бу ерда вақтинчалик яшаб келаётган Гулбегим Назирова яширин цех ташкил қилиб, машҳур ёрлиқлар остида соғлиқ талабларига жавоб бермайдиган ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.

Тадбир жараёнида яширин цехдан тайёр қандолат маҳсулотлари, уларни тайёрлашда фойдаланиладиган хом ашё ҳамда буюмлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Давлат санитария-эпидемиология маркази берган хулосага кўра бу маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Тижоратчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Top