23:07 / 16.09.2015
5206

Россия ўзининг стратегик мудофаа чизиғини ўз чегараларидан сурмоқда

Россия кейинги 4 йил ичида ўзининг стратегик мудофаа чизиғини Тожикистон чегараларигача суришни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 14 сентябрда Беларусь Стратегик ва ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази томонидан чоп этилган “Россиянинг янги геостратегияси: халқаро хавфсизлик архитектураси учун оқибатлар ва чақириклар” деб номланган ҳисоботида айтилмоқда.

Ҳисоботнинг кириш қисмида Россия янги геостратегиясининг биринчи элементи сифатида ўзининг стратегик мудофаа чизиғини ўз чегараларидан суриши таъкидлаб ўтилган. Россия мудофаа чизиғини “Шарқий Европада Калининград вилоятининг ғарбий чегараси, Беларусь., Украина, Приднестровье, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг жанубий чегаралари ва Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг шарқий ва жанубий чегаралари орқали ўтувчи линияга” сурмоқчи.

Ҳисоботда Хитой, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон раҳбариятига “Россиянинг янги геостратегияси учун Катта Марказий Осиёда “ИШИД” ва бошқа террорчилик ҳаракатларига қарши курашиш вазифаларининг паст устуворликка эгалигини ҳисобга олиш” тавсия қилинмоқда. “Марказий Осиёдаги беқарорлик Россия учун Москва АҚШ-Хитой ҳамкорлигининг барбод бўлиши, Пекиннинг эътибори ва ресурсларини Осиё-Тинч Океани минтақасига жалб қилиш ва Россиянинг Хитойга бош энергия захираларини етказиб берувчи мақомга эришишдан оладиган фойдалари ортида маълум даражаларда мақбул ҳисобланади”, дейилмоқда ҳисоботда.

Ҳисоботда Россия гўёки “жаҳон бозорларида энергия ташувчилар нархларининг ошишига олиб келувчи можароли динамиканинг ошишига”, хусусан Марказий Осиёда, кўмак беради, деб таъкидланмоқда.

Top