17:59 / 16.09.2015
3022

Тожикистон ИИВ Назарзоданинг тарафдорларини йўқ қилиш амалиёти якунлангани ҳақида маълум қилди

Тожикистон ИИВ матбуот хизмати генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги жангарилар гуруҳининг сўнгги вакиллари йўқ қилингани ҳақида баёнот берди, деб ёзмоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.

«Жангариларнинг охирги саккиз нафар аъзоси Ромит ҳудудида махсус операция вақтида йўқ қилинди», — дейди ИИВ вакилларидан бири рус ахборот агентлигига.

Ўлдирилганларнинг шахси худди Назарзоданинг тақдири каби маълум қилинмаяпти. Олдинроқ унинг йўқ қилингани ҳақида хабар берилган, кейин бу хабар рад қилинганди.

Олиб борилган тезкор операциялар давомида жами 30 нафар Назарзода гуруҳи жангарилари йўқ қилинган, 100 нафари ҳибсга олинган. Жанг давомида қуролли кучлар томонидан «Альфа» гуруҳи командири Рустам Амакиев вафот этган.

Top