11:40 / 16.09.2015
2434

"Ювентус" "Манчестер Сити"ни сафарда енгиш орқали 19 йиллик нохуш анъанасига чек қўйди

15 сентябрь оқшомида Туриннинг "Ювентус" жамоаси Манчестер шаҳридаги "Этиҳад" стадионида мезбонлар "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу орқали "Ювентус" ўзининг 1996 йилдан буён давом этиб келган нохуш анъанасига чек қўйди. Туринликлар 19 йилдан буён Англияда ўтказилган еврокубок ўйинларида ғалаба қила олишмаганди. Бу вақт ичида жамоа Еврокубоклар доирасида 11та ўйинни туманли альбионда ўтказган ва барчасида мағлуб бўлганди.

Қайд этиш керакки, жамоа охирги марта 1996 йилнинг ноябрида Англияда ўтказилган ўйинда "Манчестер Юнайтед" жамоасини 1:0 ҳисобида енгганди.

Top