01:47 / 17.09.2015
3472

Буркина-Фасо президенти лавозимини вақтинчалик бажарувчи ва вазирлари қўриқлаш хизмати томонидан ҳибсга олинди

Буркина-Фасо президентни қўриқлаш хизмати мамлакат ҳукуматининг йиғилишини тўхтатиб, президент лавозимини вақтинчалик бажарувчи Мишель Кафондо ва ҳукумат аъзоларини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Бутун ҳукумат, жумладан вазирлар ва президент президент қўриқлаш хизматининг бир гуруҳ аскарлари томонидан ҳибсга олинди”, деб айтмоқда манба.

Манбанинг таъкидлашича, айни пайтда қуролли кучлар вакиллари ҳеч қандай талаб қўймаганлар.

Top