08:58 / 19.09.2015
2639

АҚШда Coca-Cola 3,3 млрд доллар миқдоридаги солиқларни тўламаганликда айбланмоқда

Coca-Cola компаниясига АҚШ ички киримлар хизмати томонидан шикоят хати йўлланди. Унда компания томонидан 3,3 млрд доллар миқдоридаги солиқ тўланмай қолгани ҳақида айтилган. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар ёзган.

Хабарда айтилишича, Coca-Cola компаниясининг 2007-2009 йиллардаги фаолияти текширилганда шундай ҳолат аниқланган.

Ҳозирча компанияга нисбатан жарима қўллангани борасида маълумот йўқ.

Ўз навбатида Coca-Cola судда ўзининг айбсизлигини исботлаб бермоқчи.

Бироз олдинроқ, АҚШдаги Coca-Cola Enterprises, Испаниядаги Coca-Cola Iberian Partners, Германиядаги Coca-Cola Erfrischungsgetranke бирлашиши ҳақида хабар қилинганди. Бу ҳақда Coca-Cola Company хабар қилган.

Янги холдинг Coca-Cola European Partners номини олиши ва Европадаги энг йирик ичимликлар ишлаб чиқарувчига айланиши айтилган.

Top