15:21 / 19.09.2015
10296

Фалаж онасини тиши орқали овқатлантираётган қўлсиз бола интернетда машҳур бўлди

Чэн Синь-Иннинг ҳаёти жуда оғир кечди: етти ёшида электр токи уришидан иккила қўлидан айрилди, аммо шунга қарамасдан далада ишлай бошлади. У 20 ёшлигида отаси вафот этди, йигит онаси билан ёлғиз қолди. Онасининг соғлиғи ҳам кундан-кунга ёмонлашди. Чэн Синь-Инга тиланчилик қилишни таклиф қилишди, аммо у ҳали оёқлари соғ эканигини таъкидлаб, буни рад этди.

Чэнь оёқлари ёрдамида овқат тайёрлашни, далада ишлашни ва сават тўқишни билади. 2014 йилдан буён у 91 ёшли кекса онасига куни билан ғамхўрлик қилади. У ҳаттоки онасини қошиқ билан овқатлантиради. У қошиқни тишларида ушлайди. Чэнь айниқса, қиш вақтларида жуда қийналади. У пайпоғини қийналиб кияди ва кўпинча совуқ олишидан азоб чекади.

Top