17:47 / 19.09.2015
4346

Каспий денгизида чўкиб кетган қозоғистонлик ҳарбийларнинг ёши 19дан 23 ёшгача бўлган

Каспий денгизида “Марказ-2015” машғулотлари вақтида чўкиб кетган қозоғистонлик ҳарбийларнинг ёши 19дан 23 ёшгача бўлган, дея хабар берди КТК телеканали.

18 сентябрь куни Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳрида ўтказилаётган “Марказ-2015” ўқув машғулотида “денгиз десантини тушириш ва плацдармни қуршаб олиш” вазифаси бажариш учун Каспий денгизига 6 дона БТР-80 ва 52 ҳарбий хизматчи киритилган эди.

Бироқ кучли шамол ва ҳосил бўлган баланд тўлқин туфайли 4та БТР-80 чўкиб кетди, иккитаси мустақил равишда қирғоққа чиқиб олди. Ҳодиса натижасида тўрт нафар муддатли ҳарбий хизматчи вафот этди.

Top