00:25 / 19.09.2015
2729

Ливерпуллик дастурчи заҳарли модда сотиб олгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

Лондон суди рицин заҳарли моддасини харид қилган 31 ёшли ливерпуллик компьютер дастурчисини 8 йилга озодликдан маҳрум этди.

Муҳаммад Али исмли бу дастурчи қора бозорда 50 мг рицин сотиб олган. Бу миқдордаги заҳарловчи модда назарий жиҳатдан 1,4 минг кишининг умрига зомин бўлиши мумкин эди. “Сотувчи” аслида ФҚБ агенти бўлиб чиқди.

“Ҳар бир одам билиб қўйиши керак, кимёвий қуролга эгалик қилиш узоқ йилилк озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутувчи жуда оғир жиноятдир”, деб айтди суд ҳаками Жон Сондерс.

Сондерснинг таъкидлашича, Али заҳарни ўзида сақламоқчи бўлган, бироқ бу “кейинроқ у бу модда билан тажрибалар ўтказишга қарор қилиши ёки бошқа қўлларга тушиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳақиқий хавф солган”.

Аввалроқ дастурчи интернет орқали заҳарли моддани сотиб олишда айблангани маълум қилинган эди.

Top