10:05 / 19.09.2015
11476

ОАВ: Пентагон Россияга қарши янги ҳарбий режа тайёрламоқда

Пентагон Болтиқбўйи минтақасида Россияга қарши янги ҳарбий режаларни тайёрламоқда, деб хабар бермоқда ForeignPolicy нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, муаммо шундаки, АҚШ ҳарбий ҳаракатлар борасида ҳамон Россияга ютқазмоқда.

Хабарда айтилишича, собиқ иттифоқнинг тарқалишидан бери биринчи марта АҚШ мудофаа вазирлиги Россия билан ҳарбий тўқнашув ҳолатида фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар режасини қайта кўриб чиқишга ва янгилашга қарор қилди. Агар аввал АҚШнинг фавқулодда вазиятлар режасида Россия потенциал ҳамкор деб қаралган бўлса, Қримнинг Россияга қўшиб олинишидан кейин потенциал рақибига айланди.

Шу билан бирга Пентагон барча бўлиши мумкин бўлган вазиятлар бўйича – қуролли тўқнашувдан тортиб зомбилар ҳужумигача бўлган ҳаракатлар режасини тайёрлашни режалаштирмоқда.

Top