18:48 / 19.09.2015
3532

Туркия самолётлари курдларнинг базаларига ҳаво ҳужуми уюштириши натижасида 55 киши ўлдирилди

Курдистон ишчи партиясининг камида 55 нафар аъзоси Туркия самолётлари томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Рейтер нашрида ёзилишича, турк самолётлари Ироқ шимолидаги нуқталарга зарба берган.

Қайд этилишича, қирувчи самолётлар Диёрбакирдаги авиабазадан ҳавога кўтарилганди.

Top