23:30 / 20.09.2015
3156

“Манчестер Юнайтед” янги ўйинчиси Мартиалнинг дубли эвазига “Саутгемптон” устидан ғалаба қозона олди

Англия Премьер-лигасининг 6-турида “Манчестер Юнайтед” меҳмонда “Саутгемптон” устидан 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Авлиёлар” 13-дақиқада Грациано Пелленинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очдилар. Манкунианликлар 34-дақиқада жамоанинг янги ўйинчиси Антони Мартиалнинг тўпи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. 50-дақиқада француз дубль қайд қилди, 68-дақиқада эса Хуан Мата ҳисобни 1:3 ҳисобига етказди. Мезбонлар қолган вақтда Пелленинг иккинчи тўпи эвазига ҳисобни минимал фарққа қисқартира олишди холос.

Луи ван Гал шогирдлари ушбу ғалабалари эвазига 13 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олдилар.

Англия Премьер-лигаси. 6- тур
Саутгемптон (Саутгемптон) – Манчестер Юнайтед (Манчестер) – 2:3
Голлар: Пелле, 13 (1:0); Мартиаль, 34 (1:1); Мартиаль, 50 (1:2); Мата, 68 (1:3); Пелле, 86 (2:3).

Top