11:30 / 21.09.2015
2526

“Ҳалол туризм-2015” халқаро кўргазмаси иштирокчилар сони кескин ортиб кетгани сабабли 3 ойга қолдирилди

Ҳисоб бўйича иккинчи бор ташкил этиладиган Мусулмонлар учун туристик хизматлар халқаро кўргазмаси келаси йилнинг баҳорида Туркияда бўлиб ўтади. Кўргазмада жаҳон иқтисодий салоҳиятини юксалтирувчи асосий омиллар ҳамда вазифалар муҳокамасига бағишланган халқаро конференция ҳам белгиланган. Эслатиб ўтамиз, “Ҳалол туризм-2015” кўргазмаси жорий йилнинг 25 декабрь санасида ўтиши керак эди. Бироқ мазкур халқаро тадбирда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотларнинг кескин ортиб кетиши унинг кейинги йилга қолдирилишига сабаб бўлган.
2016 йилнинг 21-23 март кунлари Истамбул шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур кўргазмада дунёнинг 50 та мамлакатидан 1200 нафардан зиёд делегатлар, шу жумладан экспертлар, соҳа мутахассислари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар иштирок этиши тахмин қилинмоқда. Бундай йирик туризм халқаро кўргазмаси иккинчи бор Европада бўлиб ўтади.

Манба: Muxlis.uz

Top