22:39 / 21.09.2015
4852

АҚШ: Россия Сурия ҳудудини учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида кузатмоқда

АҚШ амалдорлари Россия Сурия ҳудуди устидан назорат парвозларини амалга оширишни бошлаганини айтди. Бу ҳақда номаълум бўлиб қолишни истаган бир нечта манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Манбалар Сурия устидан парвоз қилаётган Россияга тегишли учувчисиз парвоз қурилмаларининг аниқ сонини кўрсата олишмаган. Пентагонда бу хабарга изоҳ беришдан бош тортилди.

Бундан аввал “Ведомости” нашри Россия Мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда россиялик ҳарбийлар Суриянинг Латакия шаҳридаги аэродромда таъмирлаш ишларида ва Тартусдаги флотни моддий-техник таъминлаш пунктида ёрдам бераётганларини ёзган эди. “Коммерсантъ” нашрининг маълум қилишича, Тартусда 1700 нафар россиялик ҳарбий жойлашган.

Top