12:00 / 21.09.2015
2530

Instagram ва Facebook “ВКонтакте” иловаларини блоклайди

Instagram фотохизмати ва Facebook ижтимоий тармоғи “ВКонтакте”га боғланувчи фаол иловаларни блоклайди.

Эндиликда Facebook ижтимоий тармоғида шахсий хабарлар ва янги ёзувларга, шунингдек, Instagram`га жойлаштирилган фотосуратлар остидаги изоҳларга https://vk.com иловаси киритилса, “тақиқланган иловадан фойдаланиш” тўғрисида огоҳлантириш пайдо бўлади. Янада аниқроқ айтганда, Facebook`нинг компьютер учун мўлжалланган намунасида “ВКонтакте”да эълон қилинган маълумотлар улашишга уринишдан сўнг Facebook компьютер оператив тизимидаги зарарли дастурларни онлайн текширишни таклиф этади.

Бунинг учун эса F-Secure Online Scanner дастурини юклаш талаб қилинади.

Шундан кейин фойдаланувчилар саҳифаларида “ВКонтакте” иловалари, фото ва видеоматериаллари бирор муаммосиз жойлаштирилади.

Аввалроқ “ВКонтакте” Instagram`нинг фаол иловаларини қўллаб-қувватлашни тўхтатган эди. Кўпчилик буни Snapster деб номланган Россиянинг миллий фото ижтимоий тармоғи ишга туширилгани билан боғлашди. “ВКонтакте” асосчиси Павел Дуров эса ижтимоий тармоқ раҳбариятининг мазкур ҳаракатини танқид қилиб, буни “қўрқоқлик ва зараркунандалик” деб атади.

Top