19:52 / 22.09.2015
3013

“Манчестер Юнайтед” собиқ мураббийи Фергюсон жамоа бош мураббийи сифатида Гвардиолани кўришни истаган

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўзининг ўрнига Хосеп Гвардиолани кўришни истаганини тан олди. 

Шотландиялик мутахассис “Бавария”нинг ҳозирги бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг мухлиси ҳисобланади ва уни ўзининг ўрнига асосий ворис деб ҳисоблаган.

“2012 йилда биз Гвардиола билан овқатланганимизда у “Барселона”ни тарк этиш ҳақида ҳали якуний қарорга келмаганини айтганди. Шунинг учун мен унга “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимини эгаллашни таклиф қилмаганман.

Мен ҳар доим Пепнинг мухлиси бўлганман, чунки у каталонияликлар билан кўп унвонларни қўлга киритган. Мен Гвардиола бошқа клубнинг таклифини қабул қилишни истаса, менга қўнғироқ қилишини сўрагандим. Бироқ ундан қўнғироқ бўлмаган”, деб айтмоқда Фергюсон.

Top