23:11 / 22.09.2015
2828

Европа Иттифоқи кенгаши 120 минг муҳожирни тақсимлаб олиш ҳақида келишиб олди

Европа Иттифоқининг 28 та давлати ички ишлар вазирлари Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган шошилинч мажлисда 120 минг муҳожирни тақсимлаб олишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Люксембургнинг ЕИ кенгашидаги ваколотхонаси матбуот хизмати маълум қилди. 

“Бугун 120 минг муҳожирни тақсимлаб олиш ҳақидаги қарор ЕИга аъзо давлатларнинг аксарият кўпчилиги билан қабул қилинди”, дейилмоқда хабарда.

ТАСС ахборот агентлигига кенгашга яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, Венгрия, Чехия ва Словакия қочқинларнинг тақсимланишига қарши қарши чиққан.

Агентлик маълумотига кўра, эришилган келишувларга мувофиқ, ЕИда биринчи навбатда ЕИнинг турли давлатларида 120 мингдан 66 минг қочқин жойлаштирилади. 54 минг жой захирага олиб қўйилади. “Агар яқин орада ЕИнинг қандайдир давлати миграцион босимга учраб ёрдам сўраса, ЕИ бу захирадан фойдаланиши мумкин бўлади”.

Охирги ойларда Европага келаётган қочқинлар оқимининг ўсиб бориши Еврокомиссияни 9 сентябрда ЕИ бўйича тақсимланадиган муҳожирлар сонини 120 мингга кўпайтириш ҳақида таклифни киритишга мажбур қилди. Бу таклиф 14 сентябрда ЕИ ички ишлар вазирлари йиғилишида муҳокама қилинган, бироқ у бўйича келишувга эришилмаган эди.

Top