16:31 / 22.09.2015
2074

Volkswagen 11 млн автомобилга бузуқ дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши мумкинлигини айтди

Германиянинг Volkswagen автоконцерни ишлаб чиқарган 11 млн автомобилга нуқсонли дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания расмийлари хабар берди.

Жума куни АҚШнинг атроф муҳит муҳофазаси бошқармаси компанияни экологияга хавф солаётган 500 минг машинани чақириб олишга ундади. Ташкилот мутасаддиларининг фикрича, машиналардаги ҳимоя ускуналари фақат синов пайтида ишлаб, сўнг ишламай қолган. Агарда бу машиналар чақириб олинмаса, автоконцерн 18.075 млрд доллар жарима тўлашига тўғри келади.

Атроф муҳит ифлосланиши билан боғлиқ жанжал харажатлари учун Volkswagen 6.5 млрд евро ажратди. Тергов давом этаётгани боис бу суммага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўз навбатида, Рёнхап агентлигининг маълум қилишича, Жанубий Корея ҳукумати ҳам бу борада ўз суриштирувини ўтказмоқчи.

Top