10:46 / 23.09.2015
3287

АҚШ суди Happy Birthday to You қўшиғини муаллифлик ҳуқуқларидан “озод қилди”

Лос-Анжелес суди Happy Birthday to You қўшиғига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда The Los Angeles Times.

Мазкур қўшиқнинг муаллифлик ҳуқуқи 1988 йилдан буён Уорнер Чаппеллга тегишли деб ҳисоблаб келинар эди. У қўшиқ матнига муаллифлик ҳуқуқни 15 млн доллар эвазига Birch Tree Group компаниясини сотиб олганидан сўнг эга бўлган эди. Бироқ Clayton F. Summy Co компанияси ҳам мазкур қўшиқ муаллифлик ҳуқуқи учун даъво қилиб чиқди.

 

Судья Жорж Х. Кинг сўзларига кўра, муаллифлик ҳуқуқи муайян мусиқий аранжировкалар учун жорий этилиши мумкин, бироқ ҳамма қўшиқларга ҳам эмас. У мусиқа матни ҳақиқатдан ҳам даъвогарларга тегишли эмаслигини маълум қилди. Унинг фикрича, 1935 йилда Clayton F. Summy Co компаниясига мусиқани фақатгина фортепианода чалиш ҳуқуқи тақдим этилган, мусиқанинг бутунлай ўзи эмас

Эътиборлиси, туғилган кунларда қарийб бутун дунёда янграйдиган қўшиқ ва мусиқадан расман фойдаланиш учун Warner Music Group компаниясига маълум миқдорда маблағ тўлаш лозим. Шу пайтдагача даъвогар аризасига кўра икки нафар режиссёр 1500 ва 3000 долларни мусиқадан фойдалангани учун тўлашга мажбур бўлган. Шунингдек, 1994 йилда режиссёр Стив Жеймс Уорнерга “Хооп орзулари” ҳужжатли фильмини суратга олишда ушбу қўшиқдан фойдалангани учун 5000 доллар тўлаган.

Top