21:23 / 23.09.2015
3358

Беларуслик учувчилар биринчи марта Ан-26 самолётини автомобиль йўлига қўндиришди

Беларуслик учувчилар 23 сентябрда учиш-тактик машғулот доирасида биринчи марта Ан-26 ҳарбий-транспорт самолётини автомобиль йўлининг бир қисмига қўндиришди, деб маълум қилинмоқда Беларусь Мудофаа вазирлигида.

“Автомобиль йўлларининг бир қисмидан захира аэродромлар сифатида фойдаланиш масалалари устида ишланди. МиГ-29, Ан-26 ва Су-25 самолётлари кейинроқ белгиланган взифаларни бажариш учун қайта парвозни амалга оширишга тайёрлик билан автомобиль йўлининг аэдром қисмига қўндирилди”, дейилмоқда хабарда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, 61-авиацион база ва ҳаво ҳужумига қарши қўшинларнинг учиш-тактик машғулотлари ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши қўшинларини тайёрлаш режсига мувофиқ, Минск вилоятининг М1 “Брест — Минск — Россия чегараси” автомобиль йўли яқинида ўтказилди.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотларда кузатувчилар сифатида Хитой Халқ-озодлик армияси вакиллари қатнашганлар.

Top