23:49 / 26.09.2015
3255

“Барселона” Суареснинг дубли эвазига “Лас-Пальмас”ни ютди, “Реал” “Малага”ни юта олмади

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес дубли эвазига Испания Примерасининг 6-турида “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда ўз жамоасига ғалаба олиб келди. Неймар 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади. “Камп Ноу”да ўтган учрашув 2:1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Лионель Месси жароҳат олгани туфайли алмаштирилди. 1-бўлимнинг ўртасида Суарес ҳисобни очди. Уругвайлик суперюлдуз 54-дақиқада дублга эришиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 66-дақиқада Неймар пенальтини амалга ошира олмади. Учрашунинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганда меҳмонлар ўйинчиси Хонатан Виера каталонияликлар дарвозасига битта жавоб тўпини кирита олди.

Айни пайтда “Барса” 15 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 1-ўринни эгалламоқда, “Лас-Пальмас” эса 5 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Испания Примераси. 6-тур
Барселона (Барселона) – Лас-Пальмас (Лас-Пальмас-де-Гран-Канария) – 2:1
Голлар: Суарес, 25 (1:0); Суарес, 54 (2:0); Виера, 88 (2:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Неймар, 66 (Барселона)

Примеранинг яна бир етакчиси Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида кўпчилик бўлиб ҳаракат қилиб “Малага”ни юта олмади. “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. “Анчоуслар” чемпионатда ҳали бирорта ғалабага эриша олмадилар.

“Реал” учрашувни бир ўйинчига кўпроқ якунлади: 77-дақиқада “Малага” ўйинчиси Нордин Амрабат қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилди.

Айни пайтда “Реал” мусобақа жадвалида 14 очко билан 2-ўринни, “Малага” эса 3 очко билан 15-ўринни эгалламоқда.

Реал Мадрид (Мадрид) – Малага (Малага) – 0:0
Четлатиш: Амрабат, 77 (Малага).

Top