10:55 / 26.09.2015
6381

ОАВ: Россия қирувчи самолётлари Сурия устидан амалга ошираётган парвозларини яширмоқда

Номаълум бўлиб қолишни истаган АҚШ амалдори CNN телеканалига Сурия осмонида пайқалмаслик учун ўчирилган транспондерлар билан учаётган Россия қирувчи самолётлари кузатилганини айтди.

Унинг айтишича, қирувчи самолётлар транспордерлари ёқиқ бўлган транспорт самолётига ҳамроҳлик қилган. Шунингдек, Латакия шаҳри устида Россияга тегишли учувчисиз парвоз қурилмалари кузатилган.

Амалдорнинг таъкидлашича, Россия самолётлари парвозлари АҚШ сунъий йўлошлари томонидан қайд қилинган.

Top