00:12 / 27.09.2015
4142

“Челси” “Ньюкасл”дан ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда 2 тўп фарқи билан ютқазиб туриб, мағлубиятга учрашдан қутулиб қолди

Англия Премьер-лигасининг 7-турида “Ньюкасл” ва “Челси” клублари дуранг натижа қайд қилишди. Учрашув Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида “Сент-Джеймс Парк — Спортс Директ Арена” стадионида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида якунланди.

42-дақиқада Айос Перес мезбонларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Жоржиньо Вейналдум “ҳакка”ларнинг устунлигини 2 тўпга оширди. 79-дақиқада лондонликлар футболчиси Рамирес битта жавоб тўпини кирита олди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда Виллиан ҳисобни дуранг кўринишга келтирди.

Айни пайтда “Челси” мусобақа жадвалида 8 очко билан 15-ўринда кетмоқда, 3 очко тўплаган “Ньюкасл” эса 19-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 7-тур
Ньюкасл Юнайтед (Ньюкасл-апон-Тайн) – Челси (Лондон) – 2:2
Голлар: Перес, 42 (1:0); Вейналдум, 60 (2:0); Рамирес, 79 (2:1); Виллиан, 86 (2:2).

Top