09:19 / 27.09.2015
3420

Ҳасан Руҳоний: БМТ ҳаж зиёратчиларининг ҳалок бўлишини тергов қилишда Саудия Арабистонига босим ўтказиши керак

БМТ Мино водийсида ҳаж зиёратчиларининг ҳалок бўлишини тергов қилишда ҳамкорлик қилиш масаласи бўйича Саудия Арабистонига таъсир кўрсатиши керак. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Нью-Йоркда БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашуви давомида айтиб ўтди.

“БМТ Ар-Риёд ҳаж давомида Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлган фожиани тергов қилишда мусулмон давлатлари, жумладан Эрон билан яқиндан ҳамкорлик қилиши учун Саудия Арабистонига босим ўтказиши керак”, деб Эрон президенти айтган сўзларни келтириб ўтди IRNA ахборот агентлиги.

“Афсуски, Саудия Арабистони ҳукумати бедарак йўқолганлар тақдири ва ҳалок бўлганлар жасадларини топшириш, жабрланганларга ёрдам бериш масалаларини ҳал қилишда бошқа давлатлар билан етарлича даражада ҳамкорлик қилмаяпти. Шу муносабат билан, БМТ бош котиби Ар-Риёдга унинг гуманитар ва ҳуқуқий мажбуриятларини эслатиб қўйиши жуда муҳимдир”, деб таъкидлаб ўтди Руҳоний Пан Ги Мун билан суҳбати давомида.

Top