21:25 / 27.09.2015
6102

Путин Вашингтон ва Сурияга қўшни давлатларга “ИШИД”га қарши ҳамкорлик қилишни таклиф қилган

Россия президенти Владимир Путин Туркия, Иордания ва Саудия Арабистонига “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши кураш учун мувофиқлаштирувчи тузилмани яратишни таклиф қилган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Шу муносабат билан биз минтақадаги давлатларга ҳамкорликни таклиф қилмоқдамиз, биз мувофиқлаштирувчи тузилмани яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Мен шахсан бу ҳақда Туркия президенти, Иордания, Саудия Арабистони қиролларига хабар берганман. Биз бу ҳақда АҚШни ҳам хабардор этганмиз ва жаноб Керри бизнинг ташқи ишлар вазиримиз жаноб Лавров билан бу борада батафсил суҳбат ўтказган. Ҳарбийларимиз ҳам ўзаро бу мавзуни муҳокама қилишмоқда”, деб айтди Путин АҚШ телевидениесига берган интервьюсида.

Путин “террорчиларга қарши биргаликдаги ҳаракатлар учун умумий негиз” яратиш истагида эканлигини айтди.

Путиннинг айтишича, у Яқин Шарқдаги террорчилик ҳақида БМТ Бош ассамблеяси давомидаги нутқида гапириб ўтади.

Top