15:50 / 28.09.2015
3079

“Хаббл” Ҳайкалтарош юлдузлар туркумида галактика “қора юраги”ни суратга олди

"Хаббл" орбитал обсерваторияси Ҳайкалтарош юлдузлар туркумида NGC 613 галактикасининг суратларини олишга муваффақ бўлди. Ушбу галактика бизнинг галактикдаан 67 млн ёруғлик йили узоқликда бўлиб, унинг ёрқин маркази “қора юраги” – 32 млн Қуёш массасига эга улкан қора туйнукни беркитиб туради. Бу ҳақда телескоп сайти хабар берди.

NGC 613 галактикаси, 1798 йилда британиялик астроном Уильям Гершель томонидан очилган эди. У Ҳайкалтарош гуруҳига кирувчи кичик “юлдуз мегаполислари” сирасига киради, Ҳайкалтарош гуруҳи деганда, ўз навбатида, олимлар, галактикамизга энг яқин жойлашган шу номли юлдузлар туркумидаги галактикалар оиласини тушунади.
Галактиканинг олимларда қизиқиш уйғотаётган томони шундаки, унинг марказида, водород булутлари ионизацияси ҳамда юлдузлар ҳаракати тезлигига қараганда, улкан юқори массали қора туйнук жойлашган. У оптик диапазонда кўринмайди, аммо радиодиапазонда осонликча пайқалади.

Top