09:01 / 29.09.2015
3775

Ўзбекистон кимё саноати жорий йилда қарийб 1,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

2015 йилнинг январь-август ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК томонидан 1429,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, ишлаб чиқариш ўсиши суръати 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 101,2 фоизни ташкил қилди.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, жумладан 143,2 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш суръати ўсиши 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 124,6 фоизни ташкил қилди.

Хусусан, 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, жумладан 649,5 минг тонна азот ўғити, 88,1 минг тонна фосфор ўғити ва 102 минг тонна калий ўғити ишлаб чиқарилди.

Top