18:45 / 29.09.2015
4925

Суриялик қочқинлар ичида собиқ жангарилар ва ҳарбийлар борлиги даъво қилинмоқда

Суриядаги урушдан қочиб Европага йўл олган юз минглаб муҳожирлар ичига турли деструктив унсурлар – собиқ ҳарбийлар, ҳукумат қўшини хизматчилар, мухолиф ва радикал гуруҳлар вакиллари сизиб киргани ҳақидаги гап-сўзлар кўпдан бери тинмаяпти.

Гарчи ҳозирча бундай даъволарни исботлайдиган аниқ текширилган фактлар келтирилмаган бўлса ҳам, Германиядаги айрим диний ташкилотлар қочқинлар орасида ўз тарғиботларини юритишга уринганлари маълум.

Яқинда интернетда қочқинлар орасида террорчиларнинг борлигини исботлашга қаратилган фотожамланма эълон қилинди. Унда бугунги муҳожирлар орасида бўлган айрим шахсларнинг суратлари уруш майдонида олинган суратларда қайд қилинган юзлар билан қиёсланган.

“Кимдир Сурия ҳукумати томонида туриб уришаётган эди, кимдир мухолифатни қўллаб-қувватлаётган эди, айримлар эса жиҳодчиларга илиқ муносабатда эдилар, бугун эса улар бирданига қочқинларга айланиб қолишди. Улар яқингача ўзлари иштирок этиб келган уруш даҳшатларидан қочмоқда гўё”, - деган матн илова қилинди фотожамланмага.

Қуйида исбот сифатида келтирилаётган фотоколлажларни келтирар эканмиз, ўқувчиларимизга айрим расмлар алдоқчи тасаввур уйғотиши мумкинлигини эслатиб ўтишни лозим топдик.

Top