21:25 / 30.09.2015
1885

2015 йилнинг биринчи ярмида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 1,81 млрд долларга етди

2015 йилнинг биринчи ярмида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси суст халқаро савдолар ортида ижобий кўрсаткич намоён қилди ва 1,81 млрд долларни ташкил қилди, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,09 фоизга ошди.

Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе Хитой давлати ташкил топганининг 66 йиллигига бағишланган қабул маросимида маълум қилди.

Лицзенинг айтишича, томонлар Ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг 3-йиғилиши ва Хитой-Ўзбекистон анжуманини муваффақиятли ўтказдилар, парламентлар, партиялар ўртасида, шунингдек, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаол амалга оширмоқдалар. “Ангрен шиналар заводи қурилиши ва бир қатор икки томонлама лойиҳалар, Тошкентда “Баҳорнинг қувончли байрами” фестивали, “Хитой киноси кунлари” ва Хитойда ўзбек рассомлари кўргазмасининг амалга оширилиши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ёрқин ифодаси бўлди”, деб айтди Хитой элчиси.

Лицзе икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш, “Ипак йўли иқтисодий камари” қурилиши ортида икки томонлама ҳамкорликни тезлаштириш ва Хитой-Ўзбекистон муносабатларининг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Top