15:57 / 01.10.2015
4358

Қозоғистон парламенти ЖСТга аъзо бўлиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палата) мажлисида республиканинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)ни ташкил этиш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилиши ҳақидаги протоколни ратификация қилди.

Мазкур протокол 2015 йилнинг 27 июлида республика ва ташкилот аъзолари томонидан имзоланган эди. Бундан аввалроқ эса мазкур ҳужжат парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилди.

Хабар қилинишича, Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги қарор ташкилот ратификация тўғрисида хабардор қилинганидан сўнг бир ой ўтгач, автомат тарзда кучга киради. Шундан сўнг қўшни давлат ЖСТнинг 162- аъзосига айланади.

Top