09:15 / 02.10.2015
3684

АҚШда хакерлар T-Mobile компаниясидан 15 млн кишининг маълумотларини ўғирлашди

Хакерлар Германияда жойлашган T-Mobile холдинги томонидан тўпланган 15 млн киши ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда холдинг билан ҳамкорлик қилувчи Experian компанияси вакиллари журналистларга хабар қилди.
Ўғирланган маълумотларда, хусусан, ижтимоий суғурта карталари рақамлари, манзиллар, компания мижозларининг туғилган саналари ва мижозлик доирасидаги хатти-ҳаракатлари акс этган. Бу маълумотлар хакерларга одамларнинг банк ҳисобларини аниқлаш имконини бериш мумкин.
Кибержиноятни ким амалга оширгани ҳозирча аниқлангани йўқ.

Top