09:13 / 02.10.2015
4456

Қирғизистон айрим давлатларнинг БМТ ХКдан ташқари ҳаракат қилиши тескари натижа беришини эътироф этди

Қирғизистон айрим давлатларнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доирасидан ташқарида ҳаракат қилиши тескари натижа беради деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида баёнот берди.
“Биз айрим давлатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши доирасидан ташқарида ҳаракат қилишга интилган ҳолларни кузатдик. Бундай ёндашувни биз тескари самара беради деб ўйлаймиз, улар БМТ йўриқномаси принциплари мувофиқ келмайди ва ўзаро келишмовчиликларнинг чуқурлашувига, халқаро муносабатларнинг беқарорлашувига олиб келади”, - деди у.
“Тақдир ҳазили билан Иккинчи Жаҳон урушининг якунланиши ва БМТ яратилишининг 70 йиллиги халқаро майдондаги мураккаб вазиятга тўғри келиб қолди, - сўзида давом этди дипломат. – Совуқ уруш якунланишининг 25 йиллигида яна дунёнинг қутблашуви остонасида турибмиз, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрлари бузилмоқда, қуролли ихтилофлар ва бошқа салбий тенденциялар кўпаймоқда”.

Top