22:58 / 03.10.2015
6288

Пентагон АҚШ коалицияси бир кунда Сурияга 10 та авиазарба берганлигини маълум қилди

АҚШ ва иттифоқчилар авиацияси кун давомида Суриядаги ИШИД жангарилар гуруҳига 10 та авиазарба беришган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий маълумотида келтирилган.

Хасака тумани яқинида жангариларнинг уч дона транспорт воситаси, бошқарув пункти, портловчи моддалар ортган машина, ўт очиш нуқталари йўқ қилинган. Бир жангари яраланган.

Бундан ташқари, Кобани шаҳридаги ИШИД бўлимларига ҳам авиазарба берилган. Натижада, бошқарув пункти йўқ қилинган, икки жангари яраланган.

Маълум бўлишича, ИШИДнинг Ироқдаги марраларига ҳам 17 авиазарба берилган.

Top