00:00 / 03.10.2015
3760

Венгрия ўз ҳудудида НАТОнинг қўмондонлик маркази яратишга рухсат берди

Венгрия НАТОнинг бошқа аъзоларига қўшилган ҳолда ўзининг ҳудудида НАТОнинг қўмондонлик марказини яратишга рухсат берди. Марказнинг мақсади тезкор жавоб бериш кучларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бундай марказлар Литва, Болгария, Эстония, Латвия, Польша ва Руминияда очилган.

Қайд этилишича, ушбу марказ ходимлари сони 40 кишини ташкил этади.

Аввалроқ Ригада НАТОнинг стратегик алоқалар марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани маълум қилинганди. Қайд этилишича, тадбирда Латвия ва Литва президентлари ҳамда Жон Маккейн бошчилигидаги АҚШ сенаторлари иштирок этганлар.

Top