17:53 / 05.10.2015
5323

Шу кунгача ишлаб чиқарилган 1 млрд донадан ортиқ Android қурилмаларида нуқсонлар борлиги аниқланди

Zimperium компанияси мутахассислари Android операцион тизимида янги нуқсонларни аниқлади. The Guardian нашрининг ёзишича, бундай нуқсонлар билан шу кунга қадар ишловчи 1 млрд мобил қурилмалар сотувга чиқарилган.

Жорий йилнинг июль ойида Zimperium компанияси ходимларидан бири Stagefright тизимида нуқсонларни аниқлаб, Android операцион тизими хотирасидаги барча файлларга кириш мумкинлигини маълум қилганди. Бу MMS жўнатиш орқали амалга ошириб келинган. Ўшанда мазкур муаммо тизимнинг тезкор янгиланиши орқали бартараф этилганди.

Бироқ мутахассислар эндиги Stagefright 2.0 тизимида ҳар қандай фойдаланувчининг видео ва аудиоларни кўриш имконияти, шунингдек қурилмани зарарлаши мумкин бўлган турли вирус файлларни бошқа қурилмаларга ўтказиш мумкинлигини аниқлашган.

Унга кўра, тизим фойдаланувчиларининг овози ёзиб олиниши, уларнинг ёзишмалар қатори ўқилиши, камера ва бошқа турдаги телефон функцияларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Top